“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг бўйича бир қарорга келди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хаг келажаги бўйича бир қарорга келди.

Жамоа барқарор ўйин намойиш эта олмаётгани ва Чемпионлар лигасига чиқа олмагани боис, нидерландиялик мутахассиснинг курсиси ҳам қимирлаб қолганди.

The Athletic нашрининг ёзишича, клуб хўжайинлари кейинги мавсумда ҳам Эрик тен Хаг хизматидан фойдаланишга қарор қилган.

Клуб бошқарувига қўшилган янги раҳбарлар бу мутахассисга натижа кўрсатиши учун етарли даражада шароит яратилмаганини тан олган.

Қолаверса, ишлаб турган бош мураббийни бўшатиб, ўрнига бошқасини олиб келиш вақт ва чиқимларни талаб этади. Бу омиллар раҳбарият фикрини ўзгартирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!