“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнига супермураббий олиб келади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жорий мавсум якунланганидан кейин нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг хизматидан воз кечиши кутилмоқда.

Bild нашри тарқатган маълумотга кўра, манчестерликлар айни пайтла “Бавария”ни бошқараётган Томас Тухелни олиб келишни режалаштиряпти. Германиялик мутахассиснинг ўзи ҳам яна Англия Премьер-лигасида ишлашни хоҳлайди.

Қолаверса, Тухелга “Манчестер Юнайтед” варианти ҳам маъқул келгани айтилмоқда.

“Бавария” раҳбарияти Томас Тухелдан воз кечишни мўлжаллаб турибди. Мюнхенликлар жамоани “Байер”ни Бундеслига етакчисига айлантира олган Хави Алонсони ишга олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!