Манбанинг маълумот беришича, ПСЖ собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани эртага Манчестерга учиб келади. Катта эҳтимол билан, ҳужумчи манкунианлар билан 1 йиллик шартномага имзо чекади.

Шунингдек, 33 ёшли уругвайлик футболчига Хитойнинг "Шанхай Шенхуа"сидан ҳам таклиф бўлаётганди. 

Кавани 2013 йилдан бери парижликлар сафида 301 та ўйинда майдонга тушиб, 200 та гол уришга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)