"Манчестер Юнайтед" етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин
"Манчестер Юнайтед"нинг марказий ҳимоячиси Харри Магуайр мавсум якунлангач жамоани тарк этиши эҳтимолдан холи эмас.
32 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган, аммо уни узайтириш имкони ҳам бор. Шунга қарамай, инсайдер Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, агар ҳатто янги шартнома имзоланса ҳам, Магуайрнинг кетиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
"Клуб учун Магуайр билан шартномани узайтириш манфаатли, чунки у таркибда муҳим ўрин тутади. Аммо ёзда унга яхши таклиф тушса, менимча, "Манчестер Юнайтед" уни сотишга қарши бўлмайди”, — деди журналист.
Transfermarkt портали эса англиялик тажрибали фулбекни 13 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар