“Манчестер Юнайтед” етти нафар ўйинчидан воз кечади
“Манчестер Юнайтед” хўжайинига айланган Жим Рэтклифф жамоага сармоя киритишдан олдин таркибни керакмас ўйинчилардан тозалаб олишга қарор қилди.
71 ёшли миллиардер клубнинг трансфер сиёсатини кескин танқид қилди.
Mirror Football нашрига кўра, янги раҳбар камида етти нафар футболчидан қутилишни режалаштирмоқда. Биринчи навбатда, қиммат нархга олинган, лекин ўзини кўрсата олмаган Жейдон Санчодан воз кечилади.
Донни ван де Бек январда “Айнтрахт”га ўтказилади. Антони Марсьялнинг шартномаси ёзда якунланишига қарамай, клуб уни январда сотиб юбормоқчи.
Эрик тен Хаг даврида 85 миллион фунтга харид қилинган Антони ҳам паттасини олади. Бразилияликлардан яна бири – Каземиро ҳам манчестерликларга керак бўлмай қолди.
Ҳимоя чизиғи вакилларидан Рафаэль Варан ҳамда Виктор Линделёфнинг ўйин сифати ҳам Рэтклифф ўртага қўяётган талабларга жавоб бермаётгани айтилмоқда. Янги раҳбар бу икки ўйинчи билан хайрлашишга тайёр.
Фикрлар