"Манчестер Юнайтед" фикридан қайтиб қолди

CHERY AUTO

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини “Манчестер Юнайтед” билан боғлаши мумкин. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” даставвал ПСЖ аъзоси Серж Орьега қизиқиш билдиришаётган эди. Бироқ, ҳозир уларнинг диққат эътибори айнан Фабиньога қаратилган. Ўз навбатида бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи ўтган мавсум Франция чемпионатининг жами 37та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!