“Манчестер Юнайтед” футболчига шарт қўйди

“Манчестер Юнайтед”га ўтган ёзда “Порту”дан трансфер қилинган Алекс Теллес ўзига берилаётган ўйин вақтидан норози эканини билдирмоқда. Бразилиялик ҳимоячи ички рақобатда Люк Шоуга имкониятни бой бериб қўйди ва таркибга кира олмаяпти.

Жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер келаси мавсумда ҳам асосий таркибда англиялик футболчига ишонч билдиришини маълум қилди. 

Бундан келиб чиқиб, клуб раҳбарияти Теллесга шарт қўймоқда. Унга кўра, бразилиялик ҳимоячи ёки ҳозирги шароитга кўниб, захирада ўтиришга рози бўлади, ё ўзига янги жамоа қидиради.

Манчестерликлар Теллес бўйича ижара таклифларини кўриб чиқмайди ва унинг тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб оладиган жамоа чиқсагина музокарага киришади.

Агар Теллес қолишни ихтиёр этса, асосий таркибга кириш учун курашиши талаб қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар