"Манчестер Юнайтед" футболчилари ван Нистелройнинг клубда қолишини хоҳламоқда
Нидерландиялик мутахассис Руд ван Нистелрой Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" мураббийлигидан бўшатилгандан сўнг жамоа бош мураббийи вазифасини бажариб келмоқда.
"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, футболчиларга собиқ футболчининг улар билан мулоқот қилиш услуби ёқади ва улар унинг ўзлари билан Аморим ўртасида "боғловчи ҳалқа" бўлиб қолишига умид қилишмоқда. Жамоа раҳбарияти ва асосий жамоанинг барча ходимлари ҳам нидерландиялик мутахассисни қадрлайди.
Ҳозирча Аморимнинг штаб таркиби ҳақида аниқ қарор қабул қилинмаган. Бироқ, у "Спортинг"даги бешта ҳамкасбини, шу жумладан ёрдамчилари Карлос Фернандес, Аделио Кандидо ва Эммануэл Феррони жалб қилмоқчи. Тен Хагнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ван Нистелройнинг қандай лавозимни эгаллаши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, португалиялик мутахассис 11 ноябрдан янги жамоасида иш бошлайди.
Фикрлар