“Манчестер Юнайтед” футболчилари янги мураббий танлади
“Манчестер Юнайтед”нинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг ишдан олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун муддат белгилаб берган.
Агар Эрик тен Хаг жамоани тарк этадиган бўлса, клуб мутасаддилари унинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис қидирмоқда. Унгача жамоани ёрдамчи мураббий Рууд ван Нистерлой вақтинча бошқариб туриши мумкин.
Transfer News Live ва Daily Star каби нуфузли нашрларнинг маълумот беришича, “Манчестер Юнайтед” футболчилари бу мутахассисни жуда яхши қабул қилган ва улар Рууд ван Нистелрой қўл остида ўйнашга тайёр экани айтилмоқда.
Фикрлар