"Манчестер Юнайтед" футболчиси Лондон клубига ўтиши мумкин
"Манчестер Юнайтед"нинг режаларига киритилмаган ҳимоячи Эрик Байи хизматларига бошқа инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда.
“90min” нашри хабарига кўра, 28 ёшли африкалик футболчини янги мавсумдан эътиборан Англия Премьер лигасида қайтган Лондоннинг "Фулхэм" клуби ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Улар аллақачон манкунианликлар билан Байи трансфери борасида боғланган ва эҳтимолий келишув тафсилотларини муҳокама қилишмоқда. Пойтахт клуби Эрикни кейинги мавсумда сотиб олиш имконияти билан ижарага олиши кутилмоқда.
“Transfermarkt” портали футболчининг нархини 6 миллион еврога баҳолаган. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Кот-д’Ивуарлик футболчи ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида атиги 7 та ўйин ўтказди.
Фикрлар