"Манчестер Юнайтед" футболчиси МЛСга йўл олади!

"Шанхай Шеньхуа"нинг "Манчестер Юнайтед"да ижара асосида тўп сурувчи нигериялик ҳужумчиси Одион Игало шу трансфер ойнасида ўз жамоасини алмаштириши кутилмоқда. Англиянинг машҳур "Goal.com" интернет нашри хабар беришича, форвардга МЛС клубларидан жиддий қизиқиш билдирилган. "Қизил иблислар" раҳбарияти ҳам бунга қарши эмас. 

Ўтган ёзда Манчестер клубига келиб қўшилган Игало янги мавсумда жамоа сафида атиги 4 та ўйинда майдонга тушди ва биронта голда иштирок этмади. Унинг навбатдаги жамоаси номи яқин кунларда маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!