"Манчестер Юнайтед" футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг вингер Алехандро Гарначони U-20 Жаҳон чемпионатига юборишдан бош тортди. 

"Йўқ, биз Гарначони жаҳон чемпионатига қўйиб юбормаймиз. Эртага у ҳар доимгидек машғулотларни давом эттиради. Шундан сўнг уни қачон жамоа билан машғулотларга ва тўлиқ ўйинларга қайтариш мумкинлигини кўрамиз", - деди Тен Хаг матбуот анжуманида.

Гарначо жорий мавсумда премьер-лигада иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина мезбонлик қиладиган 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар билан битта гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!