“Манчестер Юнайтед” футболчисига тўртта клуб харидор

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эрик Байи ёзда бошқа жамоага кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Манчестерга катта умидлар билан олиб келинган ҳимоячининг кейинги пайтда ишлари юришмай қолди. Байи унга ажратилаётган ўйин вақтидан қониқмаяпти ва жамоадан кетишни истамоқда.

Айни пайтда моҳир ўйинчига “Рома”, “Милан”, “Наполи” ва “Валенсия”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Манчестерликлар яна икки йиллик битими бор Байини 14 миллион фунт эвазига қўйиб юборишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!