"Манчестер Юнайтед" Гимарайншга 85 миллион евро тўлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" майдон марказини мустаҳкамламоқчи. "Todofichajes" нашрининг ёзишича, Бразилия терма жамоаси ва "Ньюкасль" клуби ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнш "қизил иблислар"нинг қизиқиш доирасига тушиб қолган.

"Transfermarkt" портали 26 ёшли хавбекни 85 миллион еврога баҳоламоқда. Гимарайншнинг "оқ-қоралар" билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган. Аввалроқ матбуотда Брунога "Манчестер Сити", "Челси" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигасида 27 та ўйин ўтказиб, учта гол урди, бешта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!