“Манчестер Юнайтед” Гризманнга Погбаникидек маош таклиф қилмоқчи
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби рахбарияти “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Тарқатилган маълумотларга кўра “қизил иблислар” франциялик форвард учун  жамоанинг бошқа бир француз футболчиси – Поль Погбага тўланадиган маошдан кам бўлмаган миқдорда (220 минг фунт + бонуслар) маош таклиф қилишмоқчи.

Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса “Атлетико” ҳам қуруқ қолмайди. Аниқроғи, мадридликлар биргина Гризманнинг ортидан 86 миллион фунт даромад кўришлари мумкин.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" клуби Мадриднинг "Атлетико" жамоаси футболчилари Сауль Ньигес ва Антуан Гризманнлар учун 170 миллион евро таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.