Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жорий мавсум якунлангач “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра ушбу трансфернинг амалга ошиши аввалгиларига нисбатан ҳақиқатга жуда яқин. Боиси, манкуанликлар бу сафар 28 ёшли уэльслик футболчини қўлга киритишга ҳар доимгидан ҳам жиддийроқ бел боғлашган.

Берилган маълумотларга қараганда МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг шахсан ўзи Бэйлни жамоасида кўрмоқчи. Айтиш лозимки, клуб раҳбариятини футболчининг тез-тез жароҳат олиши асло ҳавотирга солмаяпти. Улар португалиялик мутахассис Бэйлни яна аввалги спорт формасига қайтара олишига ишонишмоқда.