"Манчестер Юнайтед" ҳамон Де Хеа билан тил топиша олмаяпти

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Давид Де Хеа билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли испаниялик посбон янги шартномага кўра “қизил иблислар”дан йилига 29 млн евро маош олишни хоҳламоқда. Қайд этиш лозимки, МЮда бундай маошни фақатгина чилилик ҳужумчи Алексис Санчес олади.

Ўз навбатида манкуанликлар Де Хеага йилга 20,3 млн евродан кўпроқ маош тўлашмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Давид Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган. Бироқ, МЮда ушбу шартномани яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!