"Манчестер Юнайтед" ҳимоя чизиғига яна "Реал"дан футболчи олмоқчи

"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба Англия чемпионатининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.  Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" 31 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" таркибга тажрибалироқ ҳимоячи олиб келмоқчи. Бунга сабаб манкунианликлар раҳбарияти жамоанинг бу мавсумдаги ҳимоя чизиғидан норози. Алаба эса, энг маъқул вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Агар бу трансфер амалга ошса, у "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган учинчи футболчига айланиши мумкин. Олдинроқ ҳимоячи Рафаэль Варан ва ярим ҳимоячи Каземиро "Олд Траффорд"га ўтганди.

Алабанинг "қироллик клуби" билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Футболчининг трансфер нархи 40 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!