"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси фаолиятини Лондон клубида давом эттиради

"Манчестер Юнайтед" бир қанча трансферларни амалга оширишдан ташқари айрим футболчилар билан хайрлашмоқда. Клубни Аарон Уан-Биссака тарк этмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

Журналистнинг сўзларига кўра, "Вест Хэм" англиялик фулбекни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Ушбу трансфер учун "болғачилар" манчестерликларга 15 миллион евро тўлайди. Аарон якшанба куни тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда

2019 йили 55 миллион евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган ҳимоячи кейинги йилларда ўзини оқламаган харид сифатида кўрилди. У якунига етган мавсум жамоаси сафида 30 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!