Ҳимоячи Эрик Бейи қишки трансферлар мавсумида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин. Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи жамоада ҳолатидан норози ва доимий ўйин амалиёти берилмаётир.

Агар унга доимий ўйин амалиёти берилмаса, Бейи вазиятни енгиллаштириш учун қишда манкунианликлар сафини тарк этади. “Тоттенхэм” ва “Арсенал” клублари бу футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Бейи Манчестер клубига 2016 йил ёзида “Вильярреал”дан 38 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.