"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси "Спартак"га ўтиши мумкин
Мавсумни Аргентинанинг “Эстудиантес” клубида ижарада ўтказаётган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо яна "Спартак"га қайтиши мумкин.
Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” 30 ёшли аргентиналик футболчини "Олд Траффорд"га қайтаришни истамаяпти. Шу боис, Рохо ўзининг собиқ жамоаларидан бирига қайтиши айтилмоқда.
Унга “Спартак” ҳамда “Спортинг” клублари харидор бўлмоқда. Рохо Москва клубида 2010-2012, Лиссабон жамоасида 2012-2014 йилларда тўп сурган.
Фикрлар