“Манчестер Юнайтед” ҳимояни икки йил ўйнамаган футболчига топширмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоунинг жароҳати жамоага қимматга тушмоқда. Текширувлар Шоу узоқ муддатга сафдан чиққани кўрсатди.

Энди Эрик тен Хаг бу футболчининг ўрнини босадиган ўйинчи топиши керак. Нидерландиялик мутахассис Тейрелл Маласия хизматидан ҳам фойдалана олмайди. У мавсумолди тайёргарлик жараёнида шикастланган.

Ҳозир “Манчестер Юнайтед”да чап қанотда 20 ёшли Альваро Фернандес бор холос.

Клуб “Челси” ва “Саутгемптон”нинг собиқ футболчиси Райан Бертранга қисқа муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.

34 ёшли ҳимоячи сўнгги бор Англия Премьер-лигасида 2021 йилнинг октябрида тўп тепган. Кейинчалик у оғир жароҳат олиб, оёғини операция қилдирди.

Ўтган мавсумда Бертранни “Лестер” ўз сафига қўшиб олганди. Бироқ, асосий таркибда бирор марта майдонга туширилмаган ўйин ёзда эркин агентга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!