"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқаҳда

  • 1 декабрь, 2024, 15:21
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Юнайтед" сафига келиб қўшилган Жошуа Зиркзе қишда жамоани тарк этиши мумкин. Унга Италиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. 

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабар беришича, нидерландиялик страйкерни "Ювентус" ижарага олишни режалаштирган. Ушбу мавсум 18 та ўйинда майдонга тушиб, атиги битта гол урган Зиркзени "қизил иблислар" ҳам қўйиб юборишга қарши эмаслиги борасида миш-мишлар мавжуд. 

Италиянинг айрим манбаларига кўра, 23 ёшли футболчининг ўзи ҳам туринликлар таркибига қўшилишга рози бўлиши мумкин. Аммо Манчестер жамоаси уни ижарага бериши қийин масала. 

Жошуага А Серия бегона эмас. У 2022 йили "Бавария"дан "Болонья"га кўчиб ўтганидан кейин сўнг топ клублар эътиборига тушди ва 42.5 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!