"Манчестер Юнайтед" "Интер" етакчисини текинга олмоқчи

2023 йилнинг 30 июнида "Интер" билан шартнома муддати тугайдиган нидерландиялик ҳимоячи Стефан де Врей "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

"Teamtalk" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" жорий мавсум якунида 30 ёшли футболчини текинга сотиб олишга уриниб кўради. У 2018 йилдан бери "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Стефан 13 учрашувда қатнашиб, битта гол урди. "Тransfermarkt" портали нидерландиялик ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

20-турдан кейин миланликлар А Серия турнир жадвалида 40 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!