"Манчестер Юнайтед" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди ва 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди (видео)

Англия премьер-лигасининг 32-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида  “Бёрнли”ни қабул қилди.

“Олд Траффорд”даги беллашув 3:1 ҳисобида “қизил иблислар”нинг ғалабаси билан якунланди. МЮ сафида голларни Мэйсон Гринвуд (48', 84') ва Эдинсон Кавани (90') киритган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голига Жеймс Тарковски (50') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!