"Манчестер Юнайтед" испаниялик хавбекни нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Олмога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Дани Олмо 3 йил аввал "Динамо" Загребдан немис клубига ўтган эди. Ўшандан бери испаниялик футболчи "буқалар" сафида 109 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 24 та голли узатмани амалга оширди.
"Лейпциг" Олмони қўйиб юбормоқчи эмас, сотган тақдирда ҳам тахминан 70-75 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Transfermarkt" портали 24 ёшли футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дани Испания терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказишга ҳам улгурди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар