"Манчестер Юнайтед" жамоани чуқурликдан олиб чиқадиган мураббийни топди

“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан таклиф олди, деб хабар бермоқда журналист Аранча Родригес.

Шу тариқа, 64 ёшли италиялик мутахассисда фаолиятини давом эттириш учун аллақачон учта вариант бор. “қироллик клуби" Анчелотти билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Италиялик мураббийга Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифи ҳам бор.

Карло Анчелоттининг ўзи "Реал Мадрид" билан ҳамкорликни давом эттиришни ўзининг устувор вазифаси деб атади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!