“Манчестер Юнайтед” жазолаган юлдузни рақиб жамоа олиб қўймоқчи
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордда фаолиятини “Арсенал”да давом эттириш имконияти пайдо бўлди.
“Канонирлар” бош мураббийи Микель Артета 26 ёшли футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Лондонлик машҳур форвардни жорий мавсум якунланиши билан сафга қўшиб олишни режалаштирган.
Football Insider нашрининг маълум қилишича, Маркуснинг тартиб-интизомни бузгани унинг “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин.
Клуб раҳбарияти муҳим ўйин олдидан тунги клубга бориб, машғулотларга келмаган Рэшфордни жазолаш мақсадида унга катта миқдорда жарима солган эди. Рэшфорд бу қилиғи учун 764 минг евро тўлаган.
Фикрлар