"Манчестер Юнайтед" ЖЧ-2022да зўр ўйнаган футболчига расмий таклиф юборди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн борасида расмий таклиф юборди, дея ёзмоқда "Fichajes" нашри. 

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" франциялик футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Мадридликлар айни дамда Антуан билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. 

Гризманн жорий мавсум "матрасчилар" таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 голга ҳаммуаллифлик қилган. Шунингдек, форвард Франция терма жамоаси билан ЖЧ-2022да финалга қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!