“Манчестер Юнайтед” катта клубларда ўйнаган қиммат ҳужумчини чақирди

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Todofichajes нашрининг ёзишича, манчестерликлар португалиялик ҳужумкор футболчи Жоау Фелишни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

24 ёшли Фелиш аслида Мадриднинг “Атлетико” клуби футболчиси ҳисобланади. Бироқ мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне анчадан бери унга суянмай қўйган.

Шу боис, қимматбаҳо футболчи кейинги икки мавсумни “Челси” ва “Барселона”да ўтказди.

“Атлетико” раҳбарияти 2019 йили 127,2 миллион еврога олинган футболчини 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!