"Манчестер Юнайтед" кўзлаётган футболчига "Реал" ҳам қизиқиб қолди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли англиялик футболчига "Реал" Мадриддан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Қироллик клуби” уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Мадрид грандини бу борада "Манчестер Юнайтед" билан жиддий рақобат кутиб турибди. Боиси, манкуанликлар ҳам Райсни ўз сафида кўришмоқчи. “Болғачилар” эса унинг трансферини 60 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Райс жорий мавсум “Вест Хэм” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!