"Манчестер Юнайтед" Куньядан сўнг яна бир трансферни ҳал қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Ипсвич Таун" футболчиси Лиам Делап билан келишувга эришди. Бу ҳақида ESPN нашри хабар бермоқда. 
 
Манбага кўра, клуб футболчининг шартномасида кўрсатилган сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёр. Битим суммаси 36 миллион еврони ташкил этади. Маълум бўлишича, иқтидорли футболчи билан шахсий шартнома шартлари ҳам келишиб олинган. Трансфер расман яқин орада якунланиши мумкин.

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин "қизил иблислар" "Вулверхэмптон" ўйинчиси Матеус Кунья билан ҳам келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. 
 
Маълумот ўрнида, 2024/25 йилги мавсумда 22 ёшли ҳужумчи 40 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва шерикларига иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!