“Манчестер Юнайтед” Ла Лига клубидан футболчи харид қилади

"Бетис" ярим ҳимоячиси Гидо Родригес фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. “AS” нашри хабарига кўра, 28 ёшли аргентиналик футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Манчестер клуби “шорт-листи”дан Сергей Милинкович-Савич ва Адриен Рабьо ҳам жой олган.

“Transfermarkt” портали Родригеснинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг Андалусия клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Гидо ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!