"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадан футболчи танлади
“Реал Сосьедад” вингери Микель Оярсабаль Англия Премьер-лигасининг топ-клубида ишлаш имкониятига эга, дея хабар беради "Mundo Deportivo" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, испаниялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қизил иблислар” бошлиқларининг фикрича, Оярзабаль жамоанинг ҳужум салоҳиятини кучайтира олади. Манкунианликлар футболчининг 60 миллион еврога тенг бўлган товон пулини тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда Микель "Реал Сосьедад" сафида 26 та ўйинда иштирок этиб, ўнта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар