"Манчестер Юнайтед" "Лион" ҳужумчиси учун 110 млн евродан воз кечишга тайёр

  • 02 Oct 16:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Манкуанликлар ушбу футболчи учун француз грандига 110 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Лион" Дембелени бундан бир йил муқаддам "Селтик"дан 22 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, Мусса жорий мавсум Франция чемпионатининг 7 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!