"Манчестер Юнайтед" мадридликлар устидан иродали ғалаба қозонди
«Манчестер Юнайтед» Стокгольмда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси устидан иродали ғалабага эришди.
Учрашув 2:1 ҳисоби билан якунланди. Беллашувнинг бошидаёқ, бешинчи дақиқада Арнау Ортис аниқ зарбаси билан испанлар жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Бироқ танаффусдан кейин манкунианлар ўйинни ўз томонларига оғдиришга муваффақ бўлди. 53-дақиқада Брайан Мбеумо ҳисобни тенглаштирди, 74-дақиқада эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублини расмийлаштирди ва «Манчестер Юнайтед»га ғалаба келтирди.
«Манчестер Юнайтед» навбатдаги ўйинини 8 август куни ўтказади — ўша куни инглизлар «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. «Атлетико» эса 9 август санасида «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар