"Манчестер Юнайтед" Магуайрнинг ўрнига учта номзод топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед"да "Вест Хэм"га кўчиб ўтишга яқин бўлиб турган Харри Магуайр ўрнига учта номзод бор. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "қизил иблислар" "Бавария"дан Бенжамин Павар, "Байер"дан Эдмонд Тапсоба ва "Ницца"дан Жан-Клер Тодибо вариантларини кўриб чиқмоқда. Тапсоба трансфери бўйича манкунианликлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ёзда трансферлар учун деярли 192 миллион евро сарфлади. Расмус Хойлунд, Андре Онана ва Мэйсон Маунт жамоага қўшилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!