"Манчестер Юнайтед" мақсадига эришишга яқин

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси футболчи Жейдон Санчо билан ёзги трансфер вақтида хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Sport ёзмоқда.

"Боруссия" раҳбарияти молиявий аҳволини яхшилаш учун англиялик ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед"га сотишга қарор қилган. 

Манкунианлар Санчо учун яхшигина пул тўлаши керак бўлади. Сабаби, "арилар" вингер трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. Жорий мавсум Жейдон 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ҳамда 9та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!