“Манчестер Юнайтед” Мбаппени олиш имконини топди

ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасидаги шартноманинг ўзига хос жиҳати ошкор бўлди. Аслида бу битим уч йилга тузилган эди.

Энди маълум бўлишича, шартнома 2+1 кўринишига эга ва 2024 йилнинг ёзидан кейин уни бир мавсумга узайтириш имкони ва ҳуқуқи фақат Килиан Мбаппенинг ўзига тегишли.

Шартноманинг бу шакли футболчига келаси ёзда бошқа жамоага ўтиш имконини беради. Яъни парижликлар, яқин келажакда қимматбаҳо ўйинчини текинга қўлдан чиқармаслик учун уни яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишга мажбур бўлади.

Бу имкониятдан “Манчестер Юнайтед” фойдаланиб қолмоқчи. Бу шароитда клуб Мбаппени ПСЖни тарк этишга кўндирса, трансфер осон кўчади.

Marca нашрининг хабар беришича, манчестерликлар айни пайтда  Мбаппе атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!