"Манчестер Юнайтед" Мэддисон трансферига қизиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" "Лестер" футболчиси Жеймc Мэддисон трансферини амалга оширмоқчи, дея хабар берди "The Telegraph" нашри. Клубга мазкур харид 60 миллион фунт стерлингга тушиши мумкин. 

Манбанинг таъкидлашича, "тулкилар" англиялик ярим ҳимоячини сотишга қарши эмас. Жамоа муваффақиятсиз мавсумдан кейин айрим футболчиларидан қутулмоқчи. Бу орқали "Лестер" яхшигина даромад кўриши мумкин. Шунингдек, ёзда Тилеманс эркин агент сифатида кетиш арафасида. 

"Манчестер Юнайтед" яқинлашаётган трансферлар ойнасида фаол бўлишга ҳаракат қилади. Тен Хаг жамоага нафақат ярим ҳимочи, балки ҳимоячи ҳам олиб келишни истайди. Вариантлар орасида ўзининг собиқ шогирди (Аякс вакили) Тимбер мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!