"Манчестер Юнайтед" меҳмонда иродали ғалабага эришди
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Шеффилд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Мезбонлар таркибида Дэвид Макголдрик амалга оширган дублга, "қизил иблислар"дан Рэшфорд (2 та) ва Марсьяль жавоб қайтарди.
Ғалабадан сўнг, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 23 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олди.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Робинсон ҳам огоҳлантирилди.
- 90'

Погба сариқ карточка ишлаб олди.
- 90'

Хендерсондан яхши сейв.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдрик бурчакдан узатилган тўпнинг дарвозага кириб кетишига сабабчи бўлди.
- 83'
Брюстернинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 81'
МЮнинг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб тўхтаб қолди.
- 78'

Матанинг зарбасини Ремздейл қайтариб қолди.
- 77'
Муссенинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 72'
Фернандешнинг жаримадан тепган тўпини ҳимоячилар тепиб юборди.
- 71'
Рэшфорднинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
- 66'
МЮ тўпни назорат қилмоқда.
- 63'

Муссе Жагиелка ўрнига майдонга тушмоқда.
- 61'
Уан-Бисакканинг жарима майдонига узатмаси ўтмади.
- 57'
"Шеффилд"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти.
- 54'
"Манчестер Юнайтед" куч тежашни бошлади.
- 51'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маркус Рэшфорднинг зарбасини Ремздейл ўтказиб юборди.
- 49'
Грнивуднинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 47'
Марсьялнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
МакГолдрикнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 37'
МакГолдрикнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Хендерсон қайтарди.
- 34'

Рэшфорд бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Ремздейлдан супер сейв.
- 33'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьял Погбанинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. Ремздейл тўпга чиқишда адашди.
- 33'
МЮ устунликни ўз қўлига олмоқда.
- 30'
МакГолдрикнинг узатмасига Бэшем етиб бора олмади.
- 27'
Марсьялнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Ремздейлнинг қўлларига бориб тушди.
- 26'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд Линделёфнинг узоқ масофадан узатган тўпини дарвозага жойлаб қўйди.
- 21'

Оливер Берг шифокорлардан ёрдам олмоқда.
- 19'
Рэшфорд бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.
- 16'
Флек бўш қолдирилди. Унинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди.
- 15'
Марсьялнинг юриши офсайд ҳисобланиб, бекор қилинди.
- 12'
Погба ҳужумда қоидани бузди.
- 12'

Берге ўрнига Жагиелка майдонга тушмоқда.
- 10'
Фернандешнинг зарбаси мукаммал чиқишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 9'
"Манчестер Юнайтед" жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда.
- 7'

Бергега тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 5'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдрик МЮ ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, гол уриб кетмоқда.
- 5'

Бурчак тўпи мезбонларга наф келтирмади.
- 3'
"Шеффилд" ўйинни фаоллик билан бошлади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 13-турининг сўнгги беллашуви "Шеффилд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар