"Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Кристал Пэлас"ни мағлуб эта олмади

Англия Премьер-лигаси 29-турида "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди ва голсиз дурангга имзо чекди.

Ўйин давомида жамоалар навбати билан ҳужум ташкил қилишди, бироқ дарвозалар ишғол қилинмади. Ушбу дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед" 51 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди, "Кристал Пэлас" эса 34 очко билан 13-ўринда қолди.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Жайро Ридевалд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Скотт Мактоминей рақиб майдонига тўпни узатиб берди, бироқ пасга аниқлик етишмади.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Патрик Ван Анхолт дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини Дин Хендерсон қайтарди.

  • 90'

    Люк Шоу тўпга кучли зарба берди, бироқ ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 89'

    Арон Ван-Биссаканинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 88'

    Эндрос Таунсенд жарима майдонига тўпни аниқ узатиб бера олмади.

  • 86'

    Дэниел Жеймс бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ хавфли ҳужум ташкил қилинмади.

  • 85'

    Маркус Рэшфорд қанотдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 84'

    Эберечи Эзе ўрнини Жеффри Шлюпп эгаллади.

  • 83'

    Жордан Айюнинг рақиб майдонига узатмасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

  • 80'

    Мэйсон Гринвуд тўпни эгаллаб олиб, дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ чиқди.

  • 79'

    Люк Шоу ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрди, бироқ унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 79'

     Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 78'

    Люк Шоу жарима майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 77'

    Эдинсон Кавани захирага олинди, Дэниел Жеймс майдонга тушди.

  • 76'

    Жордан Айюнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Фред ўрнига Скотт Мактоминей ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Маркус Рэшфорд тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Маркус Рэшфорд дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 72'

    Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика 36:64.

  • 70'

    Маркус Рэшфорд офсайдда қолиб кетди.

  • 68'

    Манчестер Юнайтед тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 66'

    Мэйсон Гривунднинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 64'

    Кристиан Бентеке жарима майдони ичида ёлғиз қолди ва унга тўп узатилди, бироқ ҳужумчи зарба беришни уддалай олмади.

  • 62'

    Ўзгариш: Жеймс Маккарти ўрнини Жайро Ридевалд эгаллади.

  • 59'

    Кристиан Бентеке узоқдан дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 58'

    Фред жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 55'

    Андре Марринернинг ҳуштаги чалинди, Эрик Бертран Байи ўйин қоидасини бузди.

  • 54'

    Аарон ван Биссака тўпни жарима майдонига тўпни узатиб берди, ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 51'

    Эберечи Эзенинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 50'

    Кристиан Бентеке яқин масофадан дарвозага зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 50'

    Эндрос Таунсенд бурчак зарбасидан сўнг дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 49'

    Кристиан Бентеке жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 49'

    Маркус Рэшфорд рақибига қўполлик ишлатди.

  • 48'

    Харри Магуайр қанотдан тўпни рақиб ҳужум марказига узатиб берди, Гуаита тўпни ушлаб олди.

  • 47'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар қайтаришди, бироқ ҳужум давом этмоқда.

  • 47'

    МЮ ҳужумчиси тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади, танаффус.

  • 44'

    Аарон ван Биссака тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячи қийинчилик билан пасни қайтарди.

  • 41'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячи рақиб футболчиларига зарба учун имкон бермади.

  • 41'

    Аарон ван Биссака ҳужумдаги фаоллиги бурчак тўпи билан якунланди.

  • 38'

    Гэри Кейхилл ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун лайнсмен байроғини кўтарди.

  • 38'

    Люк Шоу тактик фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 36'

    Фред рақиб футболчиси қарши ҳужумга чиқиб кетишига йўл қўймади ва қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди.

  • 35'

    МЮ тўпни назорат қилмоқда ва ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 33'

    Бруно Фернандешнинг рақиб ҳудудига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 29'

    Эберечи Эзенинг жарима зарбасидан ошириб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 29'

    Эрик Бертран Байи рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 28'

    Эдинсон Кавани дарвозага боши билан зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 26'

    Люк Шоу рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 24'

    Бруно Фернандешнинг узатмасидан сўнг Харри Магуайр тўп йўналишини ўзгартиришга уринди, бироқ тўп ундан майдонни тарк этди.

  • 24'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 23'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони чизиғи яқинидан кучли зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 21'

    Бруно Фернандеш ҳужумда фол ишлатди, ҳакам у ўйин қоидаси бузганини қайд этди.

  • 20'

    Мэйсон Гринвуд тўпни эгаллаб олиб, ҳимоячилардан ўтиб кетди, бироқ сўнгги дақиқада ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 18'

    Фред узоқдан кучли зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 16'

    Маркус Рэшфорд жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб, зарба берди, бироқ зарбага аниқлиқ етишмади.

  • 14'

    Кристиан Бентеке тўпни эгаллаб, дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди, МЮ тўпни эгаллаб олди.

  • 14'

    Эдинсон Кавани бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 13'

    Неманья Матич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди.

  • 11'

    Арон Ван-Биссаканинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 10'

    Эндрос Таунсенд бурчакдан тўпни узатиб берди, Дин Хендерсон тўпни ушлаб олишда аниқ ўйнади.

  • 8'

    Эберечи Эзе рақиб майдони яқинида пас учун жамоадошларини топа олмади ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи зарбага блок қўйди.

  • 8'

    Кристиан Бентеке рақиб дарвозасига тўхтатмасдан зарба берди, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 7'

    Эндрос Таунсенд жаримадан тўпни ошириб берди, бироқ Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 6'

    Жоэл Уорд рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам хуштагини чалди.

  • 5'

    Манчестер Юнайтед тўпни ўзида ушлаб турибди, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

  • 3'

    Харри Магуайр рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди, тўп ҳужумчидан майдонни тарк этди, МЮ тўпни ўйинга киритади.

  • 2'

    Маркус Рэфшорд қанотда дриблинг уюштиришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!