"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун нохуш хабар
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд бугун "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи Англия кубоги доирасидан ўрин олган “Вулверхэмптон”га (1:0) қарши ўйинда олган жароҳатидан соғайиб улгурмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – МЮ учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Фикрлар