"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун хушхабар!

Хойлунд "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"га қарши дебют қилишга тайёр.

Ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" "Аталанта"дан Расмус Хойлундни сотиб олди. Даниялик ҳужумчи жароҳат билан "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди, шунинг учун у ҳали дебют қилишга улгурмади. Якшанба куни Хойлунд биринчи марта “қизил иблислар” либосида майдонга тушиши мумкин. Манкунианликлар устози Эрик тен Хаг 20 ёшли ҳужумчи ўйнашга тайёр эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда журналист Саймон Стоун ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг учта турида “Манчестер Юнайтед” олти очко тўплади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!