“Манчестер Юнайтед”: Очкўзлик қилма!

  • 14 Jun 08:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Трансфер ҳуқуқи Италия чемпиони “Наполи”га тегишли бўлган Виктор Осимхен фаолиятининг кейинги босқичи учун ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Tecno

Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” нигериялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олиш учун иш бошлаган ва музокаралар давом этмоқда.

The United Stand нашрининг ёзишича, манчестерликлар раҳбарияти Осимхенга ультиматум қўйди. Унга кўра, Виктор Осимхен ҳақиқатан “Манчестер Юнайтед”да ўйнаш истаги борлигини кўрсатиши ва маош масаласидаги талабларини пасайтириши шарт.

Виктор Осимхен ўтган йили “Челси”га ўтишга яқин келганди. Бироқ унинг моляивий талаблари “аристократлар”га тўғри келмади. Яқинда эса, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ўзаро келишувдан кейин ҳам Осимхеннинг талаблари ошиб бораётгани учун у билан музокараларни тўхтатди.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
14/06/2025 11:40
Коратойир, димоги баландку. Качан кузи тояркина бу Осимхендт