“Манчестер Юнайтед” олинадиган футболчилар рўйхатини тузди
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари жамоа таркибини тубдан кучайтириш бўйича иш бошлади.
Эрик тен Хаг керакли футболчилар рўйхатини раҳбариятига топширган.
Манчестерликларнинг асосий трансфер нишони Эван Фергюсон ҳисобланади. “Брайтон”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Премьер-лиганинг шиддатли беллашувларига анча мослашиб олди.
Макунияликлар бу футболчини олиш учун “Брайтон”га юз миллион фунт атрофида пул таклиф қилиши кутиляпти.
Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” вакиллари “Баёер”нинг икки ўйинчиси – Жереми Фримпонг ва Эдмон Тапсобуни трансфер қилмоқчи.
Шунингдек, Эрик тен Хаг “Фиорентина”дан ижарага олинган Суфён Амрабатни тўлиқ трансфер қилинишини сўраяпти.
Фикрлар