"Манчестер Юнайтед" Осимхен учун 135 миллион евро сарфлашга тайёр

  • 17 Feb 17:07
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни дамда "Наполи" сафида Италия чемпионатида тўп тепаётган нигериялик марказий ҳужумчи Виктор Осимхен фаолиятини "туманли албион"да давом эттириши мумкин.

Tecno

"Calciomercato" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ёзда африкалик тўпурар билан шартнома имзоламоқчи. "Қизил иблислар" раҳбарияти ҳужумчи учун 120 миллион фунт стерлинг (135 миллион евро) ажратишга тайёр.

Осимхеннинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи А Сериянинг жорий мавсумида 18 та учрашув ўтказиб, 17 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!