"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-лигаси 25-турида "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" билан беллашди ва муҳим ғалабани (3:1) қўлга киритди.

Ўйин манкунианликларнинг устунлиги остида кечди. "Қизил иблислар" сафида голларга Маркус Рэшфорд, Даниэль Жеймс ва Бруно Фернандешлар муаллифлик қилишди. "Қора-оқлар" таркибидаги ягона голни Ален Сен-Максимен ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ғалабадан сўнг МЮ 25 ўйинда 49 очко тўплаб 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ньюкасл" эса 25 очко билан 17-ўринда қолди.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Жейкоб Мерфи узатмасини ноаниқ чиқди.

  • 90'

    Иккинчи таймига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Жейкоб Мерфи зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 89'

    Ўзгариш: Маркус Рэшфорд ўрнини Шола Шоретире тўлдирди.

  • 88'

    Дэниель Жеймс ўрнига Хуан Мата майдонга тушди.

  • 86'

    Мэйсон Гринвуд қанотда тўпни эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонга қайтди.

  • 85'

    Мэйсон Гринвуд рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 84'

    Бурчакдан узатилган пасни Харри Магуайр боши билан дарвозага йўллади, зарба ноаниқ чиқди.

  • 83'

    Люк Шоу тўпни ўйинга киритди, Харри Магуайр дарвозага зарба берди, бироқ Карл Дарлоу тўпни майдондан чиқариб юборди.

  • 83'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 82'

    Дэниел Жеймс қанотдан пас берди, тўп рикошетдан сўнг майдонни тарк этди.

  • 79'

    Мигель Алмирон ўрнини Дуайт Гэйл эгаллади.

  • 77'

    Ўзгариш: Ален Сен-Максимен ўрнига Жейкоб Мерфи майдонга тушди.

  • 77'

    Фред марказда тўпни эгаллаб олди ва дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 76'

    Мэйсон Гринвуд ҳимоячидан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

  • 75'

    ГООООЛ! Бруно Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 74'

    Пенальти! Жозеф Уиллок жарима майдони ичида Маркус Рэшфордга қўполлик ишлатди, хакам 11 метрли жарима тўпи белгилади.

  • 71'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ошириб берди, Бруно Фернандеш ҳужумни давом эттирди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 71'

    Дэниель Жеймс қанотдан тўпни узатди, ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 70'

    Ўзгариш: Антони Марсьяль захирага олинди, Мэйсон Гринвуд майдонга тушди.

  • 68'

    Райан Фрэйзер дарвозага зарба берди, Давид де Хеа қайтарди.

  • 66'

    Даниэль Жеймс қанотда тўпни узатди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 64'

    Антони Марсьяль ойсайдда!

  • 64'

    Маркус Рэшфорд узоқдан кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 61'

    Даниэль Жеймс рақибини тўхатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 60'

    УХХХ! Антони Марсьяль ҳимоячини алдади ва дарвозага кучли зарба берди, Карл Дарлоу тўпни қайтарди.

  • 59'

    Жамал Льюис қўполлик ишлатгани учун хакам ўйинни тўхтатди.

  • 57'

    ГООООЛ Даниэль Жеймс рақиб майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб дарвозага кучли зарба берди.

  • 56'

    Жоэлинтон майдонни тарк этди, Райан Фрэйзер унинг ўрнини эгаллади.

  • 54'

    Люк Шоу жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 50'

    Ален Сен-Максимен кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 49'

    Неманья Матич фол ишлатди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 48'

    Жонжо Шелви зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Маркус Рэшфорд фол ишлатди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жоэлинтон ўйинни давом эттирмоқчи.

  • 44'

    Жоэлинтон жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 42'

    Манчестер Юнайтед бурчак тўпидан фойдлана олмади.

  • 41'

    Дэниел Жеймс жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 39'

    Жоэлинтон қўпол муомила сабаб сариқ карточка ишлаб олди.

  • 39'

    Бруно Фернандеш қўпол ўйини учун сариқ карточка олди.

  • 39'

    Айзек Хэйден қўполлик ишлатди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 36'

    ГООООЛ! Ален Сен-Максимен ҳимоячилардан қайтган тўпдан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 35'

    Ньюкасл бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 35'

    Эмиль Крафт жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар қайтарди.

  • 33'

    Фред рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 30'

    ГООООЛ! Маркус Рэшфорд ҳимоячини алдаб ўтди ва қанотдан дарвозанинг пастки қимига зарба берди, дарвозабон зарбага реакция қайтаришга кеч қолди.

  • 29'

    Арон Ван-Биссака тўпни эгаллаб олди ва дарвоза томон зарба йўллади, бироқ Карл Дарлоу тўпни ушлаб олди.

  • 28'

    Мигель Алмирон дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 25'

    Жоэлинтон майдонга қайтди.

  • 24'

    Жоэлинтон жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

  • 24'

    Бруно Фернандеш паси кучли ва ноаниқ чиқди.

  • 20'

    Бруно Фернандеш жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, ҳимоячи тўпга тўғоноқ бўлди.

  • 16'

    Мигель Алмирон узатмасини Давид де Хека ушлаб олди.

  • 15'

    Люк Шоу фол ишлатди. Пол Тирни жарима тўпи белгилади.

  • 13'

    Жамал Льюис қўполлик ишлатди, хакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 12'

    Бруно Фернандеш дарвозага зарба берди, голкипер тўпни ушлаб олди.

  • 11'

    Жамаль Ласкеллес қўполлик ишлатди. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 10'

    Давид де Хеа тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди, Жонжо Шелви тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 9'

    Хари Магуайр ўйин қоидасини бузди, у нохак.

  • 7'

    Жонжо Шелви олдинга борди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди.

  • 7'

    Жоэлинтон қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 5'

    Ньюкасл Юнайтед бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 4'

    Жоэлинтон ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, Давид де Хеа зарбани қайтарди.

  • 4'

    Ньюкасл Юнайтед бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 3'

    Жоэлинтон жарима майдони яқинида зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!