"Манчестер Юнайтед" Погба билан шартномани 2024 йилгача узайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 26 ёшли франциялик футболчи фаолиятини “Реал”да давом эттирмоқчи эканлиги ва бу борада хатто жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан ҳам келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, манкуанликлар Погбани қўйиб юбормоқчи эмас ва унга 2024 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Футболчи эса ўз навбатида “Олд Траффорд”да қолиш эвазига ҳафтасига 500 минг евро маош талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида 39та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!