"Манчестер Юнайтед" Погбани сотишга мажбур!

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "қизил иблислар"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди. Жаҳон чемпиони манчестерликлар билан битимни узайтирмоқчи эмас, дея ёзмоқда "L'Equipe" нашри хабар бермоқда. 

Погбанинг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Ярим ҳимоячи хизматига ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манчестер жамоаси футболчини ушбу ёзда сотишга мажбур бўлади, акс ҳолда кейинги йилга Поль "Олд Траффорд"ни эркин агент мақомида тарк этиши мумкин. 

2020/21 йилги мавсумда Погба 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ҳамда 5та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!